Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Кай, сен уйдасан! «Челси» Ҳаверс трансферини эълон қилди

Кай, сен уйдасан! «Челси» Ҳаверс трансферини эълон қилди

Автор: admin

«Челси» «Баер» яримҳимоячиси Кай Ҳаверснинг трансферини эълон қилди.
Клуб матбуот хизмати ушбу германиялик ёш футболчи билан 5 йиллик шартнома тузилгани ҳақида хабар берди.
Аввалроқ ОАВда лондонликлар клуби 21 ёшли Ҳаверс трансфери учун 70 млн евро тўлаши ҳақида айтилганди. Шунингдек, қўшимча бонуслар кўзда тутилган.
Кай Ҳаверс 2016 йилдан буён «Баер» сафида тўп суриб келаётганди. Германия олимпия жамоаси сардори бўлган Ҳаверс 2018 йилдан Германия миллий жамоасига чақирила бошланган.
У якунланган мавсумда «Баер» сафида Бундеслиганинг 30 ўйинида майдонга тушиб, 12 гол урган ва 6 голга узатма берган.
Қайд этиш жоизки, «Челси» ёзги трансферларда энг фаол клуб бўлди. Лондонликлар бунгача «Аякс»дан Ҳаким Зиёш (40 млн. евро), «Лейпциг»дан Тимо Вернер (53 млн. евро), «Лестер»дан Бен Чилуелл (50,2 млн. евро), «ПСЖ»дан Тиаго Силва (эркин агент) ва «Ницца»дан Маланг Саррни (эркин агент) ўз сафига қўшиб олганди.
76   
Добавить комментарий
Ваше имя: *