
«Ювентус» дарвозабони Маттиа Перин ижара асосида «Женоа»га ўтди. Бу ҳақда Генуя клуби расмий сайти маълум қилди.
27 ёшли посбоннинг ижара муддати 2020/21 йилги мавсум сўнгигача мўлжалланган.
Перин «Ювентус»га 2018 йили келиб қўшилган. У 2020 йил январ ойида «Женоа»га ижара асосида ўтиб, жамоага А Серияда қолишга ёрдам берди. Унинг Турин клуби билан шартномаси 2022 йилда ниҳоясига етади.