Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Ювентус» Кавани билан алоқага чиқди

«Ювентус» Кавани билан алоқага чиқди

Автор: admin

«ПСЖ» клуби собиқ ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаоиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин. Ҳозирда уругвайлик футболчи эркин агент мақомида, аммо ҳамон ўзига жамоа топа олмади. Эдинсон «Бенфика»га ўтишга яқин турганди, аммо лиссабонликлар у талаб қилган маошни тўлашга қодир бўлмадилар.

"Скй Спорт Италиа" тарқатган хабарга кўра, «Ювентус» Луис Суарес ва Эдин Жеко билан музокаралар пайтида қийинчиликларга дуч келгач, жамоа эътиборини Каванига қаратди.

Хусусан, Суарес ҳали «Барселона» билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришиб, Европа иттифоқи паспортини олиши керак. Каванида эса Италия паспорти мавжуд. Жеко эса «Рома»дан кетишга тайёр эмас.

Эдинсон Кавани ҳисобида А серия доирасида 213та ўйин ва 112та гол мавжуд.
63   
Добавить комментарий
Ваше имя: *