Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. “Пахтакор” “Бухоро”га жавобсиз 4 та гол урди

Суперлига. “Пахтакор” “Бухоро”га жавобсиз 4 та гол урди

Автор: admin

Футбол бўйича Cоcа-Cола Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган баҳсда “Бухоро” ва “Пахтакор” жамоалари 5-сентябрь, шанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашувнинг 31-дақиқасида Игор Сергеев Жалолиддин Машариповнинг узатмасидан кейин ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб Машарипов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Биринчи бўлимда бухороликлар ҳам фаоллик кўрсатди, бироқ номинал мезбонлар ўз имкониятларидан фойдалана олмади.
Иккинчи бўлимда “шерлар” вазиятни назорат қилди. 76-дақиқага келиб ҳисоб йирик кўриниш олди: Драган Чераннинг узатмасидан кейин Акром Комилов дарвозани ишғол қилди. 89-дақиқада Черан ўйинга якуний нуқтани қўйди, унга ҳам голли узатмани Машарипов амалга оширди.
Ушбу ғалабадан кейин “Пахтакор” очколарини 38 тага етказиб олган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. “Бухоро” (7) эса 13-поғонада бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштироки сабаб 14—16-тур ўйинларини муддатидан аввал ўтказмоқда.
Cоcа-Cола Суперлига
15-тур баҳси
5-сентябрь, шанба
“Бухоро” — “Пахтакор” 0:4
Голлар: 0:1 – 31 Сергеев, 0:2 – 35 Машарипов, 0:3 – 76 Комилов, 0:4 – 89 Черан.
“Бухоро”: Зафар Сафаев, Миражалол Жумаев, Бобуржон Амонов, Анваржон Жўраев (Суҳроб Неъматов, 52), Жасур Ҳакимов (Шаҳзод Бешимов, 70), Азиз Ибрагимов, Жасур Ҳасанов (Илҳомжон Алижонов, 46), Эргаш Исмоилов, Иззатилла Абдуллаев (Беҳруз Садиллоев, 46), Максимилиян Фомин (Зоҳир Пиримов, 59), Солибек Каримов.
“Пахтакор”: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов (Акром Комилов, 62), Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игор Сергеев (Эрен Дердиёк, 62), Егор Криметс, Одил Ҳамробеков (Аброрбек Исмоилов, 81), Сардор Собирхўжаев (Садриддин Абдуллаев, 70), Фарруҳ Сайфиев, Жавоҳир Сиддиқов (Достон Ҳамдамов, 81).
Огоҳлантиришлар: Фомин (17), Ҳамробеков (19).
64   
Добавить комментарий
Ваше имя: *