Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Миср клуби пешқадам, “Реал” топ-10 ликда ҳам йўқ. ХХИ асрда энг кўп соврин ютган клублар маълум бўлди

Миср клуби пешқадам, “Реал” топ-10 ликда ҳам йўқ. ХХИ асрда энг кўп соврин ютган клублар маълум бўлди

Автор: admin

Германиянинг Трансфермаркт портали ХХИ асрда энг кўп соврин ютган клубларнинг жаҳон миқёсидаги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Мисрнинг “Ал-Аҳли” жамоаси 41 та соврин билан биринчи ўринда бормоқда. Ундан кейинги ўринларда 40 та совринга эга “Бавария” ва Гибралтарнинг “Линколн Ред Импс” жамоаси ўрин олган.

Кучли бешликдан “Барселона” (34) ва “Порту” (33) жамоалари жой олди. “Реал” (30) рейтингнинг 11-поғонасидан ўрин олган бўлса, “Манчестер Юнайтед” (24) 19-ўринда бормоқда.
Осиё клублари орасида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси етакчи бўлиб турибди. Жамоа 25 та соврин билан умумий рейтингда 18-ўринда қайд этилган. Шунингдек, топ-30 ликдан Япониянинг “Кашима Антлерс” (22) ва Таиланднинг “Бурирам Юнайтед” (21) жамоалари жой олди.
ХХИ асрда энг кўп соврин ютган клублар топ-10 лиги билан танишинг:
“Ал-Аҳли” (Миср) — 41 та соврин
“Бавария” (Германия) — 40
“Линколн Ред Импс” (Гибралтар) — 40
“Барселона” (Испания) — 34
“Порту” (Португалия) — 33
“Шахтёр” (Украина) — 33
“Селтик” (Шотландия) — 33
“Динамо Загреб” (Хорватия) — 33
“Шериф” (Молдова)  — 33
“Окленд Сити” (Янги Зеландия) — 33
88   
Добавить комментарий
Ваше имя: *