Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Луис Суарес бир оёғи билан “Ювентус”да. У Роналду билан бирга ҳужум жуфтлиги ҳосил қилади

Луис Суарес бир оёғи билан “Ювентус”да. У Роналду билан бирга ҳужум жуфтлиги ҳосил қилади

Автор: admin

Ажойиб тандем
“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес тез орада "Ювентус" клубига ўтади. Бу ҳақда Марcа нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, уругвайлик форвард Турин суперклуби билан шартнома борасида келишиб олди. Унга кўра, битим 2+1 кўринишида бўлади, Суареснинг йиллик маоши эса 10 млн эврони ташкил этади.
“Барса” билан шартномани бекор қилиш жараёни чўзилмоқда. Шу боис трансфер бироз кечикмоқда. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланади, аммо шартнома бандларига кўра агар ҳужумчи 2020/21 йилги мавсумда жамоанинг 60 фоиз баҳсларида қатнашса, келишув ўз-ўзидан яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
Аввалроқ, каталонияликларнинг снги бош мураббийи Куман жамоадан кетиши кутилаётган Суарес ва Видални жамоавий машғулотлардан ҳайдаб юборганди.
110   
Добавить комментарий
Ваше имя: *