Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куман Суарес ва Видални «Барселона» машғулотларидан озод қилди

Куман Суарес ва Видални «Барселона» машғулотларидан озод қилди

Автор: admin

«Барселона» клуби ҳужумчиси Луис Суарес ва яримҳимоячи Артуро Видал тез орада Каталония жамоасини тарк этади.
Мундо Депортивўнинг ёзишича, бугун ўтказилган машғулотларда Суарес ва Видал ҳам ташриф буюрган бўлса-да, бош мураббий Роналд Куман уларга жамоа машғулотларидан озод қилинганлигини билдирган. Шу боис уругвайлик ва чилилик футболчилар гуруҳдан алоҳида машғулот ўтказишган. 
Қайд этилишича, Суарес «Ювентус» билан келишувга эришгани, Видал эса «Интер»га ўтаётганлиги учун Куман шундай қарорга келган.
Аввалроқ, клубда яна бир йил қолиши ойдинлашган Лионел Мессининг бугунги машғулотларга келмагани ҳақида маълумот берилган эди.
73   
Добавить комментарий
Ваше имя: *