Goal24.uz » Ўзбекистон » “Пахтакор” Ўзбекистон чемпионатидаги 1900-голини урди. Жамоанинг юбилей голларига кимлар муаллиф бўлган?

“Пахтакор” Ўзбекистон чемпионатидаги 1900-голини урди. Жамоанинг юбилей голларига кимлар муаллиф бўлган?

Автор: admin

“Пахтакор” жамоаси Cоcа-Cола Суперлига 15-турида “Бухоро”ни мағлубиятга учратди (4:0).
Мазкур баҳсда Игор Сергеев томонидан киритилган дастлабки тўп “Пахтакор”нинг Ўзбекистон чемпионати тарихидаги 1900-голи бўлди. “Пахтакор” 1900 лик довонни забт этган ягона клуб бўлиб турибди.
2019-йилги мавсумда Марат Бикмаев “шерлар”нинг 1800-голини урганди. Тошкентликларнинг Ўзбекистон Олий дивизионидаги илк голига 1992-йилда Олег Синелобов муаллифлик қилганди. 1000-гол эса 2005-йилда Александр Гейнрих томонидан урилган.
Қуйида юбилей голлар муаллифлари билан танишинг.
1 — Олег Синелобов
100 — Шуҳрат Мақсудов
200 — Улуғбек Рўзимов
300 — Улуғбек Рўзимов
400 — Самад Нарзиқулов
500 — Игор Шквирин
600 — Соли Қурбонов
700 — Леонид Кошелев
800 — Сервер Жепаров
900 — Зайниддин Тожиев
1000 — Александр Гейнрих
1100 — Ихеруоме Уче
1200 — Зайниддин Тожиев
1300 — Александр Гейнрих
1400 — Шерзод Каримов
1500 — Ойбек Қиличев
1600 — Станислав Андреев
1700 — Игор Сергеев
1800 — Марат Бикмаев
1900 — Игор Сергеев
70   
Добавить комментарий
Ваше имя: *