Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси жамоадошларидан хафа бўлди

Месси жамоадошларидан хафа бўлди

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси клуб президенти Хосеп Бартомеу билан бўлган низолар вақтида жамоадошларининг хатти-ҳаракатларидан кўнгли тўлмади, деб хабар беради Онда Cеро радиоси.
Манбага кўра, 33 ёшли футболчи «Барселона»даги жамоадошлари томонидан қўллаб-қувватланадиган хабарлар йўқлигидан ҳайратга тушган ва хафа бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Месси клубни тарк этишга қанчалик ҳаракат қилганига қарамай, «Барселона» уни текинга ёки 700 млн евродан камига қўйиб юбормаслигини маълум қилди. Аргентиналик форвард эса футболчилик фаолиятининг 20 йилини ўтказган клуб билан судлашишни истамади ва Каталонияда қолди. Эҳтимол, у келаси ёзда шартномаси тугаганидан сўнг жамоани тарк этади.
80   
Добавить комментарий
Ваше имя: *