Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Ўртоқлик ўйинлари. “Ливерпул” 7 та гол уриб ғалаба қозонди, “Тоттенҳем”да эса мағлубият. “Милан” Берлусконига тегишли жамоани енгди

Ўртоқлик ўйинлари. “Ливерпул” 7 та гол уриб ғалаба қозонди, “Тоттенҳем”да эса мағлубият. “Милан” Берлусконига тегишли жамоани енгди

Автор: admin

Мавсумолди тайёргарлик жараёнини ўтаётган бир қатор клублар 5-сентябрь, шанба куни назорат ўйинларида иштирок этди.
“Ливерпул” жамоаси “Блекпул”га қарши баҳс олиб борди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. “Қизиллар”нинг голларига Жоел Матип, Садио Мане, Роберто Фирмино, Ҳарви Эллиот, Такуми Минамино, Дивок Ориги ва Зепп ван ден Берг каби футболчилар муаллиф бўлди.
“Тоттенҳем” эса “Уотфорд”га қарши баҳс юритди. Домингос Кина ва Андре Грейнинг голларига лондонликлар Сон Ҳён Миннинг киритган тўпи билан жавоб қайтарди.
“Милан” жамоаси “Монса”га қарши ўйнади. Миланликлар сафида Давид Калабрия, Даниел Малдини, Пер Калулу Киатенгва ва Лоренсо Коломбо ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйди. Шунингдек, ушбу ўйинда “Реал”дан олиб келинган ҳужумчи Браҳим Диас дебют қилди.
Маълумот учун, “Монса” клуби “Милан”нинг собиқ хўжайини Силвио Берлусконига тегишли. 83 ёшли Берлускони айни вақтда коронавирус билан курашмоқда.
Назорат учрашувлари
5-сентябрь, шанба
“Ливерпул” — “Блекпул” 7:2
Голлар: 0:1 – 15 Ҳемилтон, 0:2 – 33 Нейтс, 1:2 – 43 Матип, 2:2 – 52 Мане, 3:2 – 54 Фирмино, 4:2 – 69 Эллиот, 5:2 – 71 Минамино, 6:2 – 85 Ориги, 7:2 – 88 ван ден Берг.
“Уотфорд” — “Тоттенхем” 2:1
Голлар: 1:0 – 20 Кина, 2:0 – 39, пеналти Грей, 2:1 – 79, пеналти Сон Ҳён Мин.
“Милан” — “Монса” 4:1
Голлар: 1:0 – 6 Калабрия, 1:1 – 23 Финотто, 2:1 – 40 Малдини, 3:1 – 89 Киатенгва, 4:1 – 90+2 Коломбо.
66   
Добавить комментарий
Ваше имя: *