Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Реал” Бейлдан қутилиш йўлини топди

“Реал” Бейлдан қутилиш йўлини топди

Автор: admin

У ўйнамай катта маош оларди
“Реал” ўйнамай катта маош олаётган Гарет Бейлдан қутилиши йўлини қидираётган эди. Ўтган йили мадридликлар ҳужумчини Хитойга қўйиб юбормаганидан кейин, уелслик футболчи яхши ўйнамай қўйди ва бунинг оқибатида бош мураббий Зинедин Зидан билан муносабати бузилди.
Бейл ўтган мавсумда барча турнирларда 20 марта майдонга тушди ва ўртача ҳар бир учрашувда 63 дақиқа ўйнайди.
Одатда, бунақа вазиятда клуб футболчини сотиб юборади. Лекин анчадан буён Бейл бўйича аниқ таклифлар бўлмаяпти. Чунки, аксарият жамоалар қимматбаҳо футболчининг маошини кўтара олмайди.
“Реал” раҳбарияти энди футболчи билан амалдаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиб, унинг шартнома бўйича қолган маошининг ярмини бирданига тўлаб беришни таклиф қилмоқда. Бейл ҳали бунга ўз муносабатини билдиргани йўқ.
104   
Добавить комментарий
Ваше имя: *