Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси энди жим турмайди. Лео можаро бўйича бор ҳақиқатни айтди!

Месси энди жим турмайди. Лео можаро бўйича бор ҳақиқатни айтди!

Автор: admin

Унинг гаплари ростми?
“Барселона” этакчиси Лионел Месси жаҳон футболда шов-шувга сабаб бўлган клубдан кетиш ҳақидаги қароридан сўнг юзага келган вазият бўйича бор гапни айтиб берди.
- Мен оиламга клубдан кетиш ниятим ҳақида айтганимдан кейин уларнинг кўзида ёш қалқиди. Фарзандларим Барселонадан кетишни ва ўзлари кўникиб қолган мактабини ўзгартиришни истамади. Лекин мен келажакка умид билан боқиб, Чемпионлар лигасида ва бошқа турнирларда кўплаб совринларни ютишни хоҳлайман.
Чемпионлар лигасида ютиш учун курашиш лозим Биз кейинги йилларда курашмай қўйдик. Бу Римда, Ливерпул ва Лиссабонда ҳам такрорланди. Буларнинг бари мени кетиш ҳақидаги қароримни тезлаштирди.
Мен клубдан ўзим истаган пайтда кета олишимга ишонардим. Чунки клуб президенти Бартомеу ҳам менга мавсум якунлангач, кетишим мумкинлигини айтганди. Энди у кетишимни 10 июнгача айтишим кераклигини таъкидлаяпти. Ахир биз бу пайтда Ла Лигада чемпионлик учун курашаётган эдик.
Мени клубда қолишга мажбур қилган биринчи омил клуб раҳбариятининг менга трансфер учун 700 миллион эвро тўланиши шартлигини айтгани бўлди. Бу суммани тўлаш имконсиз эканини ҳамма билади.
Суд орқали кетишим ҳам мумкин эди. Лекин мен “Барселона”га бўлган ҳурматим ва муҳаббатим юзасидан клубни ҳеч қачон маҳкамага тортмайман.  Мен “Барселона”дан яхши жой топа олмаслигимни ҳам биламан. Лекин мен танлаш ҳуқуқига эгаман. Ўз олдимга ўзим янги мақсад ва марраларни қўйишим мумкин, - деди Лионел Месси.
88   
Добавить комментарий
Ваше имя: *