Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси коронавирусга тест топширди ва эртадан «Барса» машғулотларига қўшилади

Месси коронавирусга тест топширди ва эртадан «Барса» машғулотларига қўшилади

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси ўз уйида коронавирусга тест топширди, дея ёзмоқда Оле.
Манбанинг ёзишича, аргентиналик форварднинг тест натижалари манфий чиқса, у 7 сентябр, душанба кунидан «Барселона» машғулотларига қўшилади. Аввалроқ, Месси клубда яна бир йилга қолиши ҳақида эълон қилган бўлса-да, жамоасининг шанба кунги машғулотларига ташриф буюрмаганди.
Маълумот учун, жума куни Месси 20 йил фаолият олиб борган «Барселона» билан судлашишни истамаслиги боис, клубда яна бир йил тўп суриб, жамоани эркин агент сифатида тарк этишини маълум қилганди.
64   
Добавить комментарий
Ваше имя: *