Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Манба: Коутино «Барселона»да қолади, у фақат бир ҳолатдагина жамоадан кетиши мумкин

Манба: Коутино «Барселона»да қолади, у фақат бир ҳолатдагина жамоадан кетиши мумкин

Автор: admin

Яримҳимоячи Филиппе Коутино янги мавсумни «Барселона»да ўтказади, деб ёзади Марcа.
Манбага кўра, Каталония клубининг янги бош мураббийи Роналд Куман раҳбариятга 28 ёшли бразилияликка умид боғлашини айтди.
«Барса» раҳбарлари вазиятни таҳлил қилиб, Коутинони таркибда сақлаб қолишга қарор қилишди. Клуб футболчини харидор жамоа юқори нарх таклиф қилгандагина сотиши мумкин. Аммо коронавирус пандемияси келтириб чиқарган молиявий инқироз шароитида бунинг эҳтимоли жуда кам.
Эслатиб ўтамиз, яримҳимоячи ўтган мавсумни «Бавария»да ижарада ўтказди ва мюнхенликлар билан треблга эришди. 
У «Барселона» машғулотларига 4 сентябрдан қўшилди.
57   
Добавить комментарий
Ваше имя: *