Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Суарес «Барса»дан пул талаб қилмоқда, Каталонияга яна икки нидерланд келмоқда. Сўнгги трансфер хабарлари

Суарес «Барса»дан пул талаб қилмоқда, Каталонияга яна икки нидерланд келмоқда. Сўнгги трансфер хабарлари

Автор: admin

Луис Суареснинг «Ювентус»га ўтиши аниқ бўлиб бормоқда. Марcа нашрининг ёзишича, уругвайлик ҳужумчи туринликлар билан 2+1 шаклида шартномага имзо чекади ва унинг маоши барча солиқлардан ташқари йилига 10 миллион еврони ташкил қилади (унинг каталонияликлар клубидаги маоши 11,5 млн евро эди). Италияда солиқ қонунчилиги бироз енгил бўлгани туфайли «Ювентус» «Барселона»дан камроқ пул сарфлаб туриб ҳам, Суаресга кўпроқ маош бериш имкониятига эга. Ҳозирда Луис Суарес «Барселона» билан амалдаги шартномасини бекор қилиш устида иш олиб бормоқда. У «Барселона»дан шартнома муддатидан аввал бекор қилинаётгани учун 14 млн евро ундирмоқчи. Ўз навбатида «Барселона» Суарес трансфери учун «Ювентус»дан пул олишга умид қилмоқда.
«Барселона» Мемфис Депайнинг трансфери бўйича «Лион» билан келишиб бўлган. Ла Вангуардиа нашри хабарига кўра, трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда. Ҳозирда музокараларнинг сўнгги босқичи давом этяпти ва шундан сўнг трансфер расман эълон қилинади. Даилй Стар эса, каталонияликлар бошқа бир нидерландиялик яримҳимоячи трансферини ҳал қилганини айтмоқда. «Ливерпул» аъзоси Жоржино Вейналдум 20 миллион евро эвазига «Барселона»га ўтади. Айтиш мумкинки, Депай ҳам, Вейналдум ҳам, Нидерландия миллий жамоаси таркибида айнан Роналд Куман қўл остида тўп суришган.
«Вилярреал» Херонимо Рульининг трансферини эълон қилди. 28 ёшли дарвозабон ўтган мавсумда «Реал Соседад» жамоасида тўп сурганди. Трансфер қиймати 7,5 миллион еврога баҳоланди. Аргентиналик посбон билан шунингдек, «Эвертон» ҳам қизиқаётганди.
Яна бир расмий хабар «Аталанта» расмий сайтида чиқди. Клуб «Ювентус» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерони ижарага олганини маълум қилди. Келишув икки йиллик бўлиб, кейинчалик бергамоликлар 18 миллион еврога футболчини бутунлай сотиб олиш имконига эга бўлади.

Даилй Стар хабарига кўра, «Вест Ҳем»нинг бразилиялик яримҳимоячиси Филипе Андерсонга «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда. Андерсон ўтган мавсумни муваффақияциз ўтказган бўлса-да, юқори салоҳиятга эга ҳисобланади ва Микел Артета ушбу ҳужумкор футболчига ишонмоқда. Андерсон икки йил олдин «Вест Ҳем»га «Лацио»дан трансфер қилинганди. «Вест Ҳем» Андерсонга сотишга рози бўлиши мумкинлиги ҳақиқатга яқин, зеро лондонликлар яқинда 13,5 миллион еврога Грейди Диангана билан 5 йиллик шартнома имзолади. 22 ёшли вингер ўтган мавсумни «Вест Бромвич» сафида ўтказганди.
«Баер» «Лион» билан марказий яримҳимоячи Жефф Рен-Аделаиданинг трансфери юзасидан музокараларга киришди. 22 ёшли футболчининг нархи 30 миллион евро атрофида бўлади, деб хабар бермоқда ГФФН. Ўтган мавсумда ҳавбек Францийа чемпионатида 14 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол муаллифига айланган.
Cалcиомерcато нашрида ёзилишича, «Вулверҳемптон» яримҳимоячиси Маритану Шабани янги мавсумни А Серияда бошлаши мумкин. 21 ёшли футболчининг Германия ёшлар жамоасидаги ўйини «Сампдория» вакилларининг эътиборига тушган. Лекин футболчи «Вулверҳемптон» сафида бирорта ҳам ўйинда ўйнамаган. У бир йил олдин 1,5 миллион еврога «Бавария»дан харид қилинганди.
«Рома»нинг тажрибали марказий ҳимоячиси Федерико Фасио фаолиятини «Каляри» сафида давом эттиришга яқин турибди. Скй Спортс хабарига кўра, томонлар келишувга эришиб бўлди ва яқин кунларда трансфер расман маълум қилинади. 33 ёшли футболчи учун 2,5 миллион евро ва яна бир қатор бонус суммалар тўланиши кўзда тутилган.
«Интер» «Женоа»дан ҳужумчи Андреа Пинамонтини қайта сотиб олиши мумкин, деб езади ФCИнтернеwс. Келишувга кўра, қайта сотиб олиш нархи 20 миллион еврога баҳоланган эди. 21 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда 32 ўйинда майдонга тушди ва 5 гол уриб, 2 марта шерикларига голли узатмани амалга оширди.
«Бёрнли» ҳимоячиси Жеймс Тарковски учун «Вест Ҳем» 20 миллион фунтдан воз кечишга тайёр, деб хабар бермоқда Тҳе Телеграпҳ. Аввалроқ «Бёрнли» камроқ суммадаги таклифни рад этишган, аммо Давид Моес Тарковскини асосий трансфер нишони сифатида кўришда давом этмоқда. Ҳимоячи ўтган мавсумни жуда яхши ўтказган ва ҳатто АПЛ рамзий терма жамоасига ҳам киритилган.
«Рома»нинг Крис Смоллингни қўлга киритиш эҳтимоли яна пасайди. ГДС хабарида келтирилишича, «Манчестер Юнайтед» римликларнинг дастлабки сўровини жавобсиз қолдирган. Бундай ҳолат одатда трансфер суммасини ошириш учун қилинади. Крис бўйича «Рома» ва «Манчестер Юнайтед» ўтган мавсум сўнггида ҳам музокаралар қилишган, аммо айнан трансфер суммаси бўйича якуний тўхтамга келинмаганди. Маълумки, Крис Смоллинг сўнгги мавсумни айнан «Рома» сафида ижарада ўтказди ва жуда яхши таассурот қолдирганди.
90   
Добавить комментарий
Ваше имя: *