Goal24.uz » Европа жамоалари » Италия » «Ювентус» Мората учун «Атлетико»га 3 ўйинчисидан бирини таклиф қилади

«Ювентус» Мората учун «Атлетико»га 3 ўйинчисидан бирини таклиф қилади

Автор: admin

«Ювентус» марказий ҳужумчи излашда давом этмоқда.
АСънинг ёзишича, туринликлар «Атлетико» ҳужумчиси Алваро Моратага қизиқишмоқда. Мората учун «Юве» бегона эмас. У 2014 йилдан 2016 йилгача «бянконери» сафида ҳаракат қилган.
«Ювентус» 27 ёшли испан учун яримҳимоячилари – Федерико Бернардески, Дуглас Коста ва Аарон Ремзидан бирини бериши мумкин.
Таъкидланишича, «Атлетико» ўйинчисини 80 млн евродан ортиқроққа баҳоланмоқда.
Аввалроқ «Ювентус» «Барселона» форварди Луис Суарес билан келишувга эришгани хабар қилинганди.
109   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
А Серия Скудето Италия чемпионати Милан Интер милан Рома Лациё Ювентус Наполи А Сериядаги энг муҳим янгиликлар Милан клубидаг энг сўнги янгликлар футболчилар Элдор Шомуродов Мартинез Дибала Италия супер кубиги Италия кубиги