Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Артета бешта футболчидан воз кечди

Артета бешта футболчидан воз кечди

Автор: admin

Улар тезроқ кетиши керак
“Арсенал” янги мавсумда бош мураббий Микел Артета режаларига кирмайдтган беш нафар футболчини сотиб юборишини маълум қилди.
Биринчи бўлиб, ярим ҳимоячи Лукас Торрейра А Серия вакилларига сотиб юборилади.Бу футболчи учун “Торино” ва “Фиорентина” 25 миллион эвро тўлашга тайёр. Сократис Папастатопулосга “Наполи”дан таклиф бўлмоқда.
Испаниялик ҳимоячи Эктор Белерин учун ПСЖ 35 миллион эвро бермоқчи. Яна бир ҳимоячи Роб Холдинг “Нюкасл”га жўнатилади.
“Арсенал” учун муаммо бўлиб турган Маттео Гендузидан қатор жамоалар юз ўгирди. Бироқ, “Валенсия” раҳбарияти бу футболчини ўйната олишига ишонмоқда.
Артета мазкур футболчилар сотувидан келадиган 70  миллион фунтга “Лион”дан Уссем Ауар ва “Атлетико”дан Томас Партини олиб келмоқчи.
83   
Добавить комментарий
Ваше имя: *