Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » Suares 7 sentyabr kuni italyan tilidan imtihon topshiradi

Suares 7 sentyabr kuni italyan tilidan imtihon topshiradi

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Барселона шаҳрида италян тилидан имтиҳон топширишга тайёрланмоқда, деб ёзади Футбол Италиа.
Манбага кўра, 33 ёшли уругвайлик форвард бу орқали «Ювентус»га ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. 
Суарес Европа Иттифоқидан ташқаридаги мамлакат футболчиси бўлмаслик учун Италия паспортини олиши керак. Луис бунга эришиши мумкин, чунки унинг рафиқасининг келиб-чиқиши италянларга мансуб.
Имтиҳон эртага, 7 сентябр куни Барселонадаги Италия элчихонасида бўлиб ўтади.
Аввалроқ Суарес «Ювентус» билан келишувга эришгани хабар қилинганди. Маълум бўлишича, «Барселона» ўйинчиси билан шартномани бекор қилгани учун 14 млн евро тўлайди. Чунки Турин клуби ҳужумчи билан эркин агент сифатида шартнома имзоламоқчи.
Суарес «Барселона»да 2014 йилдан бери ҳаракат қилади. У ўтган мавсумда барча турнирлар доирасида 36та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урган ва 10та голга ҳаммуаллифлик қилган.
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей