Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Леонардо Роналду ва Мессидан кейинги энг яхши ўйинчиларни айтди

Леонардо Роналду ва Мессидан кейинги энг яхши ўйинчиларни айтди

Автор: admin

«ПСЖ» спорт директори Леонардо француз клуби ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймарни «Ювентус» форварди Криштиану Роналду ва «Барселона» сардори Лионел Мессидан кейин дунёнинг энг яхши ўйинчилари деб билишини айтди. 
«Биз Неймар ва Мбаппе билан ишлашда давом этмоқчимиз. Бу ҳамма учун тушунарли. Ушбу икки футболчининг битта жамоада бўлиши жуда яхши. Бизда Месси ва Роналдудан кейинги ўринда турувчи дунёнинг энг яхши икки ўйинчиси бор», – дея Леонардонинг сўзларини келтиради Cанал+.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ўтган мавсумда Францийа чемпионлиги, Францийа Кубоги ва Лига Кубогини қўлга киритди. Чемпионлар Лигасида эса финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда «Бавария»га (0:1) имкониятни бой берди.
55   
Добавить комментарий
Ваше имя: *