Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Рамос: «Луис Энрике аста-секин кучли жамоани шакллантирмоқда»

Рамос: «Луис Энрике аста-секин кучли жамоани шакллантирмоқда»

Автор: admin

Испания миллий жамоаси сардори Серхио Рамос Миллатлар Лигаси доирасида Украинага (4:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Маълумот учун, ҳимоячи ушбу баҳсда дублга эришди.
«Голлар урганимдан хурсандман, лекин, энг муҳими, керакли 3 очкони қўлга киритдик. Тўп ўтказмасдан ғалаба қозондик.  Луис Энрике аста-секин кучли жамоани шакллантирмоқда. 
Клубдан Испания миллий жамоасига келган ҳар қандай ёш ўйинчи ўз вазифаси ва жавобгарлигини билиши керак. Футболчилар миллий жамоада ўйнаш ҳуқуқини фақат катта истиқболи борлиги учун олишлари керак эмас», – дея Рамоснинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.
62   
Добавить комментарий
Ваше имя: *