Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Кроос Германияга қандай ўйинчилар кераклигини айтди

Кроос Германияга қандай ўйинчилар кераклигини айтди

Автор: admin

Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Тони Кроос Миллатлар Лигаси доирасида Швейцарияга (1:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Афсуски, ўйин Испания (1:1) билан ўтган баҳсга ўхшаб қолди. Биз рақибларнинг тажовузкор прессингидан чиқишни яхшироқ бажаришимиз керак. Бу борада ишлашимиз зарур. Бизга босим остида ҳам тўпни ушлаб тура 
оладиган футболчилар керак.
Ҳужумда жуда кўп марта тўп йўқотяпмиз, бу эса гол ўтказиб юборишимизга олиб келмоқда. 6 очколик имкониятдан 2 очко олганимиз бироз хафа қилди», – дея Крооснинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.
72   
Добавить комментарий
Ваше имя: *