Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси қайтгани учун Гризманн кетади. Унга харидор кўп

Месси қайтгани учун Гризманн кетади. Унга харидор кўп

Автор: admin

Кутилмаган вазият
Мессининг Каталонияда қолиши Антуан Гризманнинг режаларини ўзгартириб юборди. Аргентиналик ҳужумчининг кетишига ишонган Роналд Куман франтсиялик футболчига янги мавсумда этакчилик мавқеини бермоқчи эканини билдирган эди.
Клуб раҳбарияти Мессидан ташқари Филиппе Коутинони ҳам олиб қолишга қарор қилганидан кейин Гризманн умидсизликка тушиб қолди. Антуан "Атлетико"дан “Барселона”га ўтганидан кейин айнан Месси уни қўллаб-қувватламагани учун кутилган даражада ўйин кўрсата олмаган эди.
Айни кучга тўлган франтсиялик тўпурарнинг ҳозир бозори чаққон. Гризманнга “Ливерпул”, “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” жорий трансферлар мавсумида ўз сафига кўчиб ўтишни таклиф қилмоқда ва улар асосий таркибдан муқим жой беришга тайёр.
Айниқса, “Боруссия”дан Жейдон Санчони ололмаган "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Гризманни қўлга киритишни асосий мақсад қилиб белгилади.
29 ёшли ҳужумчининг каталонияликлар билан шартномаси 2024 йилгача давом этади.
76   
Добавить комментарий
Ваше имя: *