Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Манчестер Сити»нинг икки футболчисида коронавирус аниқланди

«Манчестер Сити»нинг икки футболчисида коронавирус аниқланди

Автор: admin

«Манчестер Сити» клуби ўтказилган тест натижаларига кўра, жамоанинг икки нафар футболчиси коронавирус юқтириб олганлик ташхиси қўйилган.
Клуб расмий сайтининг ёзишича, CОВИД-19 инфекцияси жазоирлик яримҳимоячи Риёд Маҳрез ва францийалик ҳимоячи Эмерик Лапортда аниқланган. Футболчиларнинг тест натижаси манфий чиққан бўлса-да, касаллик аломатлари сезилмаган. Икки футболчи ҳам АПЛ қоидаларига кўра, алоҳида назоратга олинган ҳолда даволаниш муолажаларини ўтказади. 
Маълумот учун, Маҳрез ва Лапорт 2018 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп суриб келишмоқда. 
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити»нинг Англия Премер-лигаси 1-тур доирасидаги ўйини бошқа санага кўчирилган бўлса, Гвардиола жамоаси 2-турда 21 сентябр куни «Вулверҳемптон» клуби меҳмони бўлади.
72   
Добавить комментарий
Ваше имя: *