Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» ва Куман трансфер масаласида бир тўхтамга кела олмаяпти

«Барселона» ва Куман трансфер масаласида бир тўхтамга кела олмаяпти

Автор: admin

«Барселона» клуби раҳбарияти ва бош мураббий Роналд Куманнинг майдон марказини кучайтириш масаласида фикри бир жойдан чиқмаяпти.
Мундо Депортивўнинг ёзишича, нидерландиялик мураббий «Ливерпул»дан миллий жамоадаги собиқ шогирди Жоржино Вейналдумни таклиф қилмоқчи, Каталония клуби раҳбарияти эса «Бавария»даги каталониялик яримҳимоячи Тиаго Алкантарани ортга қайтармоқчи. Қайд этилишича, клуб бу борада Куманга босим ўтказишга ҳаракат қилган.
«Барса» Алкантаранинг вакиллари билан гаплашиб, уни «Барса»га қайтариш ишларини бошлаган. Тиагога «Ливерпул» ҳам даъвогар саналади. «Бавария» қайси клуб кўпроқ трансфер пули таклиф этса, футболчини ўша жамоага қўйиб юбормоқчи.
68   
Добавить комментарий
Ваше имя: *