Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » Лука Модрич футболчилик фаолиятини “Реал”да якунлайдими? Унинг ўзи бунга жавоб берди

Лука Модрич футболчилик фаолиятини “Реал”да якунлайдими? Унинг ўзи бунга жавоб берди

Автор: admin

“Реал”нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич фаолиятини Мадрид клубида якунламоқчи эканини айтди.
Одатда менинг ёшимда катта режалар тузилмайди. Шартномамда яна бир мавсум қолди ва мен “Реал” билан соврин ютиш учун бор кучимни сарфламоқчиман. Фаолиятимни Мадридда тугатсам яхши бўларди, аммо бу менга эмас, балки клубга боғлиқ. Яна бир неча йил давомида юқори даражада ўйнай олишимни исботламоқчиман, аммо агар буни “Реал”да бажара олмасам, бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқаман.
Лука Модрич, футболчи
Маълумот учун, Модрич 2012-йилда “Тоттенҳем”дан “Реал”га ўтган. У “қироллик клуби” таркибида Чемпионлар Лигаси (2013/2014, 2015/2016, 2016/2017, 2017/2018), Испания чемпионати (2016/2017, 2019/2020), Испания Кубоги (2013/2014) ва мамлакат Суперкубогида (2012, 2017, 2020) ғалаба қозонган.
119   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей