Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Фоден ва Гринвуд Англия миллий жамоасидан четлатилди

Фоден ва Гринвуд Англия миллий жамоасидан четлатилди

Автор: admin

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Филип Фоден ва «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Мейсон Гринвуд Англия миллий жамоаси сафини тарк этишди, дея ёзмоқда Даилй Маил.
Манбанинг ёзишича, ушбу футболчилар миллий жамоа ихтиёрида карантин қоидаларини қасддан бузишган. Қайд этилишича, Исландияга қарши ўйиндан кейин ёш футболчилар миллий жамоа жойлашган меҳмонхонага кўнгилхушлик учун енгил табиатли қизларни чақиришган. Меҳмонлардан бири ижтимоий тармоқда бу ҳақда сурат жойлагач, ёш футболчиларнинг яширин ҳатти-ҳаракати ошкор бўлган.
Энди Фоден ва Гринвуд Англияга қайтиши, миллий жамоа эса Дания билан ўйин учун Копенгагенга йўл олиши кутилмоқда. 
Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Фоден ва Гринвуднинг ҳатти-ҳаракатини қоралаб, бу жиддий масала эканлигини таъкидлади.
101   
Добавить комментарий
Ваше имя: *