Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси «Барселона» машғулотига ҳаммадан олдин етиб келди

Месси «Барселона» машғулотига ҳаммадан олдин етиб келди

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси ниҳоят душанба куни Каталония жамоаси ихтиёрига қайтиб келди, деб ёзмоқда РАC1.
Манбанинг хабар беришича, таътилдан кейин Лионел Месси Роналд Куман қўл остидаги бугунги илк машғулотига ҳаммадан аввал биринчи бўлиб етиб келган. У якшанба куни уйида коронавирусга тест топширган эди.
Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона»дан кетишини эълон қилгач, клуб футболчи учун 700 миллион товон пули талаб қилганди. Охир-оқибат клуби билан судлашишни истамаган Месси бошқа жамоаларнинг қизиқишига қарамай, яна бир мавсум Каталонияда қолишини эълон қилди.
65   
Добавить комментарий
Ваше имя: *