Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Жасур Жалолиддинов дебютини ўтказган ўйинда «Локомотив» мағлубиятга учради

Жасур Жалолиддинов дебютини ўтказган ўйинда «Локомотив» мағлубиятга учради

Автор: admin

Москванинг «Локомотив» клуби РПЛдаги қисқа танаффусдан фойдаланиб, Россия ёшлар жамоасига (У19) қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Қувонарлиси, ушбу баҳсда ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Жалолиддинов ниҳоят «Локомотив» сафида дебютини ўтказди. Ўйинда «темирйўлчилар» 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди. «Локо»нинг ягона голи Француа Камано номига ёзилди.
Ушбу учрашувда Жасур Жалолиддинов асосий таркибда майдонга тушиб, 62-дақиқада ўрнини Тугарёвга бўшатиб берди.
Ўртоқлик учрашуви. 7 сентябр
«Локомотив» (Москва) —Россия У19 — 1:3 (0:2)
Голлар: Камано (14) — Севикян (41), Литвинов (45), Лиссов (77, автогол)
«Локомотив» (асосий таркиб): Коченков, Живоглядов, Лиссов, Райкович, Лисов, Магкеев, Куликов, Рибчинский, Жалолиддинов, Камано, Эдер.
Маълумот учун, Россия Премер-лигаси 6-туридан кейин 8 очко жамғарган «Локомотив» 8-ўринда бормоқда. Жалолиддинов жамоаси кейинги турда 14 сентябр куни сафарда Элдор Шомуродов тўп сураётган «Ростов» меҳмони бўлади.
101   
Добавить комментарий
Ваше имя: *