
У энди Англияда ўйнайди.
Шотландиялик ҳужумчи Раян Фрейзер "Нюкасл" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
26 ёшли футболчи “қарғалар” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва 2025 йилгача шартнома имзолади.
Фрейзер фаолияти давомида "Абердин", "Борнмут" ва "Ипсвич" клубларида тўп сурган. Шотландия терма жамоаси сафида эса 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришган.