Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » ЭтўО Мессининг «Барса»да қолгани, Бускетс ва «Реал»да қайси футболчи Месси даражасида эканлиги ҳақида гапирди

ЭтўО Мессининг «Барса»да қолгани, Бускетс ва «Реал»да қайси футболчи Месси даражасида эканлиги ҳақида гапирди

Автор: admin

2004-2009 йиллар оралиғида «Барселона»да ўйнаган собиқ ҳужумчи Самюел ЭтўО каталонияликлар ҳужумчиси Лионел Месси, яримҳимоячиси Серхио Бускетс ва «Реал» вингери Эден Азар ҳақида фикр билдирди.
«Месси мен учун худди ўғлимдек. Унинг жамоада қолганидан хурсандман. 
Клубга «Барселона» услубида «тики-така» ўйнай оладиган катта футболчилар керак. Мен буюк Серхио Бускетс яна ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этишини истардим. «Барселона» ўзининг энг юқори чўққисига чиққанида ҳар доим совринлар ютади. 

Эден Азар? У – Лионел Месси даражасидаги футболчи», – дея ЭтўОнинг сўзларини келтиради АС.

Маълумот учун, Месси ва Бускетс «Барселона» тарбияланувчилари ҳисобланишади. Улар клуб билан 8 бор Ла Лигада, 3 бор Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишган.  
Эден Азар «Реал»га 2019 йил ёзида «Челси»дан ўтган.
70   
Добавить комментарий
Ваше имя: *