Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Кроос: «Зидан – энг яхши мураббий. 6 йилда 3 бор ЕЧЛни ютишни кутмагандим»

Кроос: «Зидан – энг яхши мураббий. 6 йилда 3 бор ЕЧЛни ютишни кутмагандим»

Автор: admin

«Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос «қаймоқранглилар» бош мураббийи Зинедин Зидан ҳақида фикр билдирди.
«Зиданнинг футболчи бўлгани унга катта ёрдам беради. У «Реал» ўйинчиси бўлиш нималигини яхши билади ва билимларини мукаммал қўллайди. 
У, шунингдек, юлдузлар жамоасини бошқаришда ниҳоятда моҳир. Зидан ҳамма нарсани назорат устида ушлаб туради, ҳар бир футболчига тенг муносабатда бўлади ва бизни ғолибликка етаклайди. У – биз хоҳлаган энг яхши мураббий.
Тўғриси, хорижда ўйнашни жиддий тарзда хоҳламаганман. Ҳаммаси ўз-ўзидан пайдо бўлди. 2014 йилда «Бавария» билан келиша олмадик, кейин «Реал»га келдим. 
Мадридга янги жаҳон чемпиони сифатида келиш бахтига муяссар бўлдим. Аммо бу ерда 6 йил ичида 3 бор Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишни кутмагандим», – дея Крооснинг сўзларини келтиради Блиcк.
Маълумот учун, «Реал» ўтган мавсумда францийалик мутахассис қўл остида Ла Лигадаги 34-чемпионлигига эришди, Чемпионлар Лигасида эса 1/8 финалда «Манчестер Сити»га (1:2, 1:2) имкониятни бой берди.
76   
Добавить комментарий
Ваше имя: *