Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Это′О Ла Лига янги мавсумида қайси клуб чемпион бўлиши ҳақида гапирди

Это′О Ла Лига янги мавсумида қайси клуб чемпион бўлиши ҳақида гапирди

Автор: admin

«Реал» ва «Барселона» клублари собиқ ҳужумчиси Самуел Это′О 11 сентябр кунидан старт оладиган Ла Лига янги мавсуми ҳақида фикрларини билдирди.
«Фикримча, янги мавсумда «Барселона» Испания чемпиони бўлади. Бу жамоанинг имкониятини юқорироқ баҳолайман. Бу мавсумда кўпроқ кутаётганим бу собиқ жамоам «Малорка» билан боғлиқ. Бу жамоа юрагимдан жой олган. Ажойиб фаолиятим шу клуб билан боғлиқ. Энг аввало уларнинг Ла Лигага қайтишини истайман», - дейди Это′О.
Маълумот учун, камерунлик собиқ форвард 2000-2004 йиллар давомида «Малорка» сафида тўп суриб, сўнг «Барселона» футболчисига айланганди.
94   
Добавить комментарий
Ваше имя: *