
"Барселона" ҳужумчиси Лионел Месси янги бош мураббий Роналд Куман бошқаруви даврида майдонда қандай вазифани бажариши маълум бўлди.
"Мундо Депортиво" тарқатган хабарга кўра, нидерландиялик мутахассис 4-2-3-1 тактик схемадан фойдаланмоқчи. Аргентиналик футболчи эса бунда ўнг қанот ҳужумда ўйнайди.
Куман 33 ёшли футболчидан соф ҳужумчи сифатида фойдаланмоқчи. Мураббий Мессининг тўпни қабул қилиш учун ортга қайтишини истамаяпти.
Шунингдек, мутахассис Леони ҳимоявий ўйиндан озод қилиши мумкин.
Манба: соccернеwс.ру