
“Реал” либосида жамоа Ла Лиганинг амалдаги чемпиони эканини англатувчи махсус белги бўлади. Бу ҳақда Ла Лига расмий сайтида маълум қилинди.
Бунақаси мадридликлар клуби тарихида илк бор кузатилади. Ўйинчилар Испания чемпионатининг 2020/21-йилги мавсумидаги барча ўйинларда ўз либосида мазкур нишон билан ҳаракат қилади.
Бу ташаббусни Ла Лига икки йилдан бери илгари суриб келади. “Барселона” 2017/18 ва 2018/19-йилги мавсумларда совринни қўлга киритди. Каталон клуби ушбу нишондан фойдаланган илк жамоага айланганди.
Янги белги билан “Реал” футболчилари илк бор Примера 2-тури доирасида доирасида кечадиган 20-сентябрь кунги “Реал Соседад”га қарши ўйинда ҳаракат қилади. “Қаймоқранглилар” 1-турни Еврокубоклардаги иштирок сабаб берилган қўшимча таътил сабаб кейинроқ ўтказади.