Goal24.uz » Европа жамоалари » Англия » "Эвертон" "Челси" футболчисини ижарага олмоқчи

"Эвертон" "Челси" футболчисини ижарага олмоқчи

Автор: admin

У кўпроқ ўйнаши керак.
“Эвертон” раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш устида ишлашда давом этмоқда.
ЭСПН нашрининг ёзишича, “ирисчилар”нинг бу сафарги эътибори “Челси” ҳимоячиси Фикаё Томорига тушган. Улар 22 ёшли футболчини ижарага олишни режалаштирмоқда. “Эвертон” Томори учун курашда “Ренн” ва “Нюкасл” клублари билан рақобатлашишига тўғри келади.
“Челси”га бразилиялик тажрибали ҳимоячи Тягу Силва кўчиб ўтгач, Томорининг янги мавсумда асосий таркибга кириши янада қийинлашди.
“Челси” Фикаё билан қишда амалдаги шартномани 5 йилга узайтирган эди. Лондонликлар устози Френк Лемпард ҳам келажакда уни жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўлишига ишонмоқда. Аммо Лемпард ҳозирча унга мунтазам ўйин амалиёти зарур деб ҳисобламоқда.
152   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
АПЛ англия чемпионати АПЛ турнир жадвали аплдаги энг сўнги янгликлар англия чемпионати
Арсенал ҳақидаги қайноқ янгиликлари Челси ҳақидаги қайноқ янгиликлари Ливерпул ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Юнайтед ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер шаҳри ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Ситй ҳақидаги қайноқ янгиликлари "Тоттенхем" клуби ҳақида малумот Англия Супер кубиги Ангиля кубиги Ангиля лига кубиги