Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Тонали «Милан»га қачон ўтиши маълум бўлди

Тонали «Милан»га қачон ўтиши маълум бўлди

Автор: admin

«Брешия» ярим ҳимоячиси Сандро Тонали чоршанба куни эрталаб тиббий кўрикдан ўтади ва «Милан» билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда "Туттомерcатоwеб" ва "Спортиталиа" нашрлари хабар тарқатди.

Манбага кўра, "россонери" 20 ёшли футболчини дастлаб 10 млн. евро эвазига ижарага олиб, келаси мавсумда 15 миллион еврога сотиб олади. Шунингдек, "янги Пирло"нинг кейинги трансферидан брешияликлар яна 10 миллион евро миқдорида бонус олиши кўзда тутилади.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» Сандро учун курашда «Интер», «Ювентус», «Барселона» ва «ПСЖ»ни ортда қолдирди. Жумладан, каталонияликлар футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилишган эди.

Тонали мавсум-2019/20да А серия доирасида 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 5та голга узатма берди. Унинг «Брешия» билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Манба: спорт24.ру
79   
Добавить комментарий
Ваше имя: *