
«Норвич» ҳимоячиси Жамол Люис «Нюкасл»га ўтди.
Трансфер нархи 16,5 млн еврони ташкил этди. Футболчи янги жамоаси билан 2025 йил ёзигача мўлжалланган шартнома тузди.
![]()
22 ёшли Люис «Норвич» тарбияланувчиси саналади. У ўтган мавсумда АПЛда 28та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.
Аввалроқ ҳимоячига «Ливерпул» жиддий тарзда қизиқаётганлиги айтилганди.