
«Арсенал» ҳимоячиси Сократис Папастатопулос Лондон клубини тарк этиши мумкин, деб ёзади Ла Газзетта делло Спорт.
Манбага кўра, Сократиснинг хизматларига «Наполи» қизиқмоқда. Таъкидланишича, 32 ёшли грек «Арсенал» раҳбарияти билан жамоани текинга тарк этишга келишиб олди. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган эди.
Маълум бўлишича, ҳимоячи «Наполи»да йилига 3,5 млн евро маош олади.
Сократис «Арсенал»га 2018 йили «Боруссия» Дортмунддан ўтган. У ўтган мавсумда АПЛда 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та тўп киритган.