Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Англияда футболчилар талқинига кўра 2020-йилнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

Англияда футболчилар талқинига кўра 2020-йилнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

Автор: admin

Англия профессионал футболчилари ассоциацияси (ПФА) 2020-йилнинг энг яхши ўйинчисини аниқлади.

Унга кўра, “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Англияда йил ўйинчиси номига лойиқ кўрилди.
Белгиялик футболчи сўровномада “Ливерпул” футболчилари Трент Александер-Арнолд, Виржил ван Дейк, Жордан Ҳендерсон ва Садио Мане, шунингдек, жамоадоши Раҳим Стерлингни ортда қолдирди.
Аввалроқ де Брюйне АПЛ талқинига кўра мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди. Журналистлар талқинига кўра бу соврин Жордан Ҳендерсонга топширилган. Мане эса мухлислар сўровномасига кўра энг яхши сифатида эътироф этилган.
Маълумот учун, де Брюйне Премер Лиганинг 2019/20-йилги мавсумида 35 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ва 20 та голли узатмага муаллифлик қилди.
74   
Добавить комментарий
Ваше имя: *