×

Goal24.uz » Жаҳон » Одил Аҳмедов «Шанҳай СИПГ»дан кетди. У фаолиятини Хитойнинг бошқа жамоасида давом эттиради

Одил Аҳмедов «Шанҳай СИПГ»дан кетди. У фаолиятини Хитойнинг бошқа жамоасида давом эттиради

Автор: admin

Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов уч йиллик фаолиятидан кейин клуби билан хайрлашган. Бу ҳақда футболчининг ўзи Гоал24.уз сайтига маълум қилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Шанхай клубини тарк этиш сабабларини ҳозирча маълум қилмади. Одил Аҳмедов Хитой Суперлигасининг бошқа бир клуби - «Тянцзин Теда» жамоаси сафига ўтиши кутилмоқда. 
32 ёшли яримҳимоячимиз «Шанхай СИПГ» клуби сафидаги сўнгги тур ўйинида майдонга тушмаган ва натижада клуби мавсумдаги илк мағлубиятни қарши олганди. «Шанхай СИПГ» клуби Хитой Суперлигаси 9-туридан кейин 8 жамоа жой олган «В» гуруҳида 20 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Маълумот учун, Одил Аҳмедов жорий мавсумда клуби сафида 8 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилганди.
81   
Добавить комментарий
Ваше имя: *