Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Коутинонинг агенти: «Барча белгилар «Барселона»нинг фалсафаси тубдан ўзгаришига ишора қилмоқда»

Коутинонинг агенти: «Барча белгилар «Барселона»нинг фалсафаси тубдан ўзгаришига ишора қилмоқда»

Автор: admin

«Барселона»нинг 28 ёшли яримҳимоячиси Филиппе Коутинонинг агенти Киа Журабчиан Каталония клубининг келажаги ҳақида гапирди.
«Куман Коутинога Чемпионлар Лигаси финалининг эртаси куниёқ қўнғироқ қилди ва унга ишонишини, «Барса»га қайтишини кутаётганини айтди. У 7 сентябрда қайтиши керак эди, аммо муддатидан олдин етиб келди. Чунки у кайфиятини ва жисмоний ҳолатини йўқотишни истамади. Шу сабабли дарҳол машғулотларга киришди.

Барча белгилар «Барселона»нинг фалсафаси тубдан ўзгаришига ишора қилмоқда. Янги мавсумда Коутино, Дембеле ва Гризманн каби футболчилар жамоанинг бир қисми бўлишади», – дея агентнинг сўзларини келтиради ТалкСпорт.
Эслатиб ўтамиз, Коутино ўтган мавсумни «Бавария»да ижарада ўтказди ва мюнхенликлар билан треблга эришди, ЕЧЛ чоракфинали доирасида «Барселона»га (8:2) 2та гол урди.
85   
Добавить комментарий
Ваше имя: *