Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Перишич «Бавария»ни тарк этадиган бўлди

Перишич «Бавария»ни тарк этадиган бўлди

Автор: admin

Ҳуқуқий жиҳатдан «Интер» клубига тегишли бўлган, якунланган мавсумни ижара асосида «Бавария» сафида ўтказган Иван Перишич Италияга қайтадиган бўлди. Бу ҳақда мюнхенликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик хабар берган.
Таниқли журналист Жанлука Ди Марсионинг ёзишича, немис клуби 31 ёшли хорватиялик яримҳимоячини сотиб олиш учун Милан клубига 12 миллион евро таклиф қилган. Бироқ «Интер»ни бу нарх қониқтирмаган, «Бавария» эса таклифни оширмасликка қарор қилган. Натижада ҳужумкор яримҳимоячи А Серияга қайтиши маълум бўлган.
Маълумот учун, Перишич ўтган мавсумда Бундеслигада 22 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган. Иван Мюнхен клуби сафида треблга эришди.
94   
Добавить комментарий
Ваше имя: *