Goal24.uz » Европа жамоалари » Эшагидан тўқими қиммат. Ўз жамоасига керак бўлмай қолган 5 нафар футбол юлдузи ҳақида

Эшагидан тўқими қиммат. Ўз жамоасига керак бўлмай қолган 5 нафар футбол юлдузи ҳақида

Автор: admin

Роппа-роса бир ойдан сўнг (октябрь ойида) Европада трансфер ойнаси ёпилади. Клублар эса аста-секин керакциз футболчилардан халос бўлмоқда. Улар орасида Европада ўзи учун янги жамоа топа олмаётган юлдузлар ҳам бор. Уларга МЛС ва Яқин Шарқдан таклифлар бўлмоқда, аммо кўҳна қитъада улар билан ҳеч ким қизиқмаяпти. Қуйида ана шундай муаммога дуч келган (на ўз клубига ва на бошқа клубга керакциз) беш нафар юлдуз футболчи ҳақида сўз боради.
Гарет Бейл

Уелслик футболчи ўтган мавсумнинг асосий омадсизларидан бири бўлди. Гаретнинг Зидан билан муносабатлари тамомила дарз кетди. “Реал” бош мураббийи уни захирада қолдиришни бошлади ва кейинчалик эса Бейлнинг ўзи ўйнашни хоҳламаётганини айтди. Бир йил олдин Мадрид 31 ёшли футболчини Хитой клубига сотишдан бош тортган эди. Ўшанда унга “Сзянсу Сунин” клуби йилига 22 миллион евро маошли уч йиллик шартнома имзолашни таклиф этганди, аммо “қаймоқранглилар” сўнгги лаҳзада ушбу трансфернинг амалга ошишига тўсқинлик қилганди. Бугунги кунга келиб эса “Реал” Бейлдан қутулмоқчи, бироқ таклифдан эса дарак йўқ.

Бунинг ҳаммасига Бейлнинг трансфер нархи баландлиги ва футболчининг маоши сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Трансфермаркт порталига кўра, Бейл товон пули 28 миллион еврога баҳоланган. Гаретнинг ўзи эса яқинда Мадрид клубидан кетиш варианти пайдо бўлса, уларни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Омадсиз ўтган мавсумга қарамай, Уелс бош мураббийи Раян Гиггз юлдуз футболчини Миллатлар Лигаси ўйинларига жалб этди.
Самюел Умтити

Испан матбуотидаги хабарларга кўра, “кўк-анорранглилар”нинг янги бош мураббийи Роналд Куман Умтитининг хизматларидан воз кечган. Каталония клуби Умтитини сотиб юбориш ёки ижарага бериш ҳақида ўйламоқда, бироқ ҳеч қайси клуб бир вақтлар “янги Пуёл” деб ном берилган футболчини ўз сафида кўришни истамаяпти. Сўнгги хабарларга кўра, клуб раҳбарияти ҳатто францийалик футболчи билан шартномани бекор қилиш ҳақида ўйламоқда. Бироқ Умтитининг ўзи Каталония клубини тарк этмоқчи эмас. 26 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2023-йилгача мўлжалланган. Унинг Трансфермарктъдаги нархи 32 миллион еврони ташкил қилади.
Месут Ўзил

“Арсенал” тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчи фаолиятидаги энг ёмон мавсумни ўтказди. Премер Лиганинг 2019/2020-йилги мавсумида германиялик футболчи атиги 18 учрашув ўтказиб, битта гол урди ва иккита голли пас берди. Ўзилнинг ўзи эса интервюларидан бирида мавсум давомида Артета уни камдан кам асосий таркибда майдонга туширгани ва бундан ҳафсаласи пир бўлганини айтди. Июл ойида эса Месут “Фенербаҳче”нинг таклифини рад этди. Юқоридаги юлдузлар билан бўлгани каби, Ўзил иссиқ жойини тарк этмоқчи эмас, боиси у ҳафтасига (ўйнамай) 350 минг фунт топади. Йилига эса ушбу миқдор, тахминан, 20 миллион еврога бориб қолади. Месут келаси мавсумда ҳам Лондонда қолишни ва шартномасини якунлаб қўймоқчи. Афтидан, “Арсенал” немисни бошқа клубга сотолмайдиган кўринади ва Ўзилнинг эркин агент сифатида кетишини сабр билан кутади. Трансфермаркт Месутни атиги 12 миллион еврога баҳолаган.
Тома Лемар

2018-йилда “Атлетико” Лемар учун 70 миллион евро тўлаганди. Аммо Мадриддаги икки мавсум давомида француз сарфланган миллионларни оқламади. Ла Лиганинг ўтган мавсумида Тома битта ҳам самарали ҳаракат амалга оширмади. Симеоне эса 24 ёшли ярим ҳимоячидан халос бўлиш ҳақида бош қотирмоқда. Таъкидланишича, Лемар АПЛ ёки Лига-1 да ўйнамоқчи ва шу сабабдан “Порту” таклифини рад этган. Аммо у ердагилар Лемарни кўришни хоҳламаяпти. Муаммо ҳам шунда аслида. Футболчининг “матрасчилар” билан шартномаси 2023-йил июнигача амал қилади. Трансфермаркт Лемарни 24 миллион еврога баҳолаган. Катта эҳтимол билан мадридликлар раҳбарияти уни бу маблағ эвазига сотмайди.
Гонсало Игуаин

Турин клубининг янги бош мураббийи Андреа Пирло мавсумлар оралиғида жамоа ва футболчининг йўллари айро кетишини очиқчасига эълон қилди. Сўнгги хабарларга кўра, “Ювентус” аргентиналик ҳужумчи билан шартномани бекор қилиш устида жиддий иш олиб бормоқда. Игуаин эса келаси йилнинг июн ойигача амал қиладиган шартнома бекор қилинаётгани учун товон пулини олишдан умид қилмоқда. Ушбу маълумотни Гонсалонинг акаси ва агенти Николас Игуаин ҳам тасдиқлаган. Игуаиннинг ҳолати юқорида номлари келтирилган футболчилар билан солиштирганда нисбатан, яхшироқдир, боиси аргентиналик ҳужумчи фаолиятини Девид Бекҳемнинг “Интер Маями”сида давом эттиришга яқин турибди ва у билан икки йиллик шартнома борасида келишиб олгани таъкидланмоқда.
122   
Добавить комментарий
Ваше имя: *