Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Рейтинг: «Барселона» ЁуТубеъда 10 миллион обуначига эга бўлган биринчи клубга айланди

Рейтинг: «Барселона» ЁуТубеъда 10 миллион обуначига эга бўлган биринчи клубга айланди

Автор: admin

«Барселона» ЁуТубе порталида энг кўп обуначига эга бўлган спорт клубига айлангани ҳақида эълон қилди.
Клуб расмий сайтининг ёзишича, Каталония жамоасининг тармоқдаги расмий видеохостинги 10 миллион нафар обуначига эга бўлган илк футбол клубига айланди. 
Жаҳон спортида фақатгина МБАнинг ЁуТубеъдаги тармоғида обуначи кўпроқ – 14,8 миллион киши.
Қайд этилишича, тез орада ЁуТубе «Барселона» клубига 10 миллион обуначидан иборат Диамонд Cреатор Аwард махсус совринини топширади. Клуб видеолавҳалари ҳозиргача 65 миллион соат давомида томоша қилинган.
«Барселона»нинг энг кўп обунчалари АҚШ, Испания, Бразилия, Индонезия ва мексикалик мухлислар саналишади. 
Қуйида Ёутубе тармоғида энг кўп обуначига эга бўлган 10 клуб:
1. «Барселона» – 10 миллион обуначи
2. «Реал» – 5,92 
3. «Фламенго» – 5,55
4. «Ливерпул» – 4,98
5. «Манчестер Юнайтед» – 3,21
6. «Ювентус» – 2,88
7. «Манчестер Сити» – 2,72
8. «ПСЖ» – 2,56
9. «Челси» – 2,1
10. «Арсенал» – 1,96. 
Маълумот учун, 10 йил олдин «Барселона»нинг видео тармоқдаги обуначилари сони 100 минг нафардан камроқ эди.
67   
Добавить комментарий
Ваше имя: *