Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал» Бейл бошқа клубга ўтса, унинг маошининг ярмини тўлашга тайёр

«Реал» Бейл бошқа клубга ўтса, унинг маошининг ярмини тўлашга тайёр

Автор: admin

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячи Гарет Бейлдан қутулмоқчи, деб ёзади Тҳе Телеграпҳ.
Манбага кўра, «қироллик клуби» 31 ёшли уелслик бошқа жамоага ўтган тақдирда унинг маошининг ярмини тўлашга тайёр. Футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган. Агар вингер бошқа жамоага ўтса, «қаймоқранглилар» 2 йил давомида унинг маошининг ярмини тўлаб боришга рози. Гаретнинг йиллик маоши 17 млн еврони ташкил этади.
Бейлга АПЛнинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. У ўтган йили жамоасини ўзгартиришга тайёрлигини билдирган, аммо «Реал» уни қўйиб юбормаганди.
81   
Добавить комментарий
Ваше имя: *