Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » “Милан” Сандро Тонали трансферини эълон қилди

“Милан” Сандро Тонали трансферини эълон қилди

Автор: admin

Ярим ҳимоячи Сандро Тонали фаолиятини “Милан”да давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.
Миланликлар 20 ёшли футболчини “Брешия”дан ижарага олган. Шартномага кўра, Милан шарҳи клуби футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Аввалроқ “Милан” футболчи ижараси учун 10 миллион евро тўлаши, кейин эса сотиб олиш ҳуқуқи 20 миллионга баҳоланиши хабар қилинганди.
Тонали янги жамоасида 8-рақам остида ҳаракат қилади.
“Янги Пирло” лақабини олган ўйинчи “Брешия” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017-йилда бош жамоада дебют қилганди. А Серия 2019/20-йилги мавсумида 20 ёшли футболчи 35 та ўйин ўтказиб, битта гол муаллифига айланди.
77   
Добавить комментарий
Ваше имя: *