×

Goal24.uz » Жаҳон » Фалкао фаолиятини Бекхемнинг клубида якунламоқчи

Фалкао фаолиятини Бекхемнинг клубида якунламоқчи

Автор: admin

Яна бир тажрибали футболчи океан ортига йўл олади.
"Галатасарай" клуби форварди Радамел Фалкао фаолиятидаги сўнгги клуби ҳақида гапирди:
"Мени "Галатасарай" билан яна 2 йиллик шартномам бор. Бироқ кўплаб ватандошларим ҳаракат қиладиган клубда фаолиятимни якунлашни истайман. "Интер" Маямида мен тажрибамни бўлишишим мумкин бўлган ёш футболчилар этарли. Шундай бўлса-да, келажагим ҳақида ўйлаганимда ўзимни мураббий сифатида кўрмайман. Менга кўпроқ спорт директори ёки агент бўлиш қулайроқ бўларди".
Колумбиялик ҳужумчи 2019 йил сентябр ойидан бери туркияликлар сафида ҳаракат қилади. Фалкао бу вақт оралиғида 16 та ўйин ўтказиб, 10 бор рақиблар постига йўл топа олган.
74   
Добавить комментарий
Ваше имя: *