
«Порту» яримҳимоячиси Витор Машаду Феррейра, қичқача Витиня «Вулверҳемптон»га ўтди. Бу ҳақда инглиз клуби расмий сайти маълум қилди.
«Бўрилар» 20 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олишди.
![]()
Витиня «Порту» тарбияланувчиси саналади. У ўтган мавсумда Португалия чемпионатида 8та ўйинда майдонга тушган.
Маълумот учун, «Вулверҳемптон» аввалроқ «Порту» ҳужумчиси Фабиу Силвани ҳам таркибига қўшиб олганди. 40 млн еврога сотиб олинган форвард клуб тарихидаги энг йирик трансферга айланганди.