Goal24.uz » Ўзбекистон » Одил Аҳмедов «Шанҳай СИПГ»дан кетиши сабабини маълум қилди

Одил Аҳмедов «Шанҳай СИПГ»дан кетиши сабабини маълум қилди

Автор: admin

«Шанҳай СИПГ» клубидан Хитойнинг бошқа бир жамоаси «Тянцзин Теда» сафига қўшилган яримҳимоячи Одил Аҳмедов трансфер тафсилотлари ҳақида Гоал24.уз сайтига маълум қилди.
«Шанҳай СИПГ»дан шартномани бекор қилиш орқали кетганим йўқ. Шунчаки икки жамоа ўзаро келишди. Якуний қарорни ўзим қабул қилдим. Хабарингиз бор, жамоа яна бир легионер (австралиялик Аарон Муй) билан шартнома имзолади. Етарлича ўйин амалиётига эга бўлиш учун трансферга розилик бердим. 
Шартноманинг муддати борасида аниқ бир жавоб айта олмайман, чунки жуда кўп бандлари бор. «Тянцзин Теда» мендан ташқари яна бошқа футболчиларни сотиб олишни ва жамоани кучайтиришни режалаштирган.
Ўзбекистон чемпионатига қайтиш? Менимча, ҳали унга улгураман. Ҳозирча легионер сифатида ўйнашга кучим етади», – дейди Аҳмедов.
Маълумот учун, 32 ёшли ўзбекистонлик яримҳимоячи бу мавсумда Хитой Суперлигасида 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
94   
Добавить комментарий
Ваше имя: *