Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Лион" етакчисига АПЛнинг икки гранд клуби қизиқмоқда

"Лион" етакчисига АПЛнинг икки гранд клуби қизиқмоқда

Автор: admin

Францийанинг "Лион" клуби ярим ҳимоячиси Уссем Ауар ёзги трансфер ёпилгунига қадар Англия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
Миррор нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, францилик ярим ҳимоячи учун "Манчестер Сити" ва "Арсенал" клублари жиддий кураш олиб бормоқда. Ауарни ўз жамоаси сафида кўришни Хосеп Гвардиола ва Микел Артеталар хоҳламоқда.
Ауарнинг трансфер нархи 49,5 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Якунига етган мавсумда Ауар "Лион" таркибида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол киритди ва 10 та голга ассистентлик қилди. Ҳозирда у коронавирусга чалинган ва даволаниш билан банд.
89   
Добавить комментарий
Ваше имя: *